1

ЭНГ УЛКАН ОРКЕСТР

Рекорд 07.11.2017, 11:18
ЭНГ УЛКАН ОРКЕСТР

Германияда энг улкан оркестр рекорди янгиланди: Франкфуртдаги футбол стадионида 7 548 нафар мусиқачи бир вақтнинг ўзида куй чалди. Ушбу тадбирни ташкил этиш ғояси гамбурглик мусиқа ўқитувчиси Йенс Илемэннга тегишли.

Концертда Германия, Австрия ва Нидерландиядан ташриф буюрган профессионал ҳамда ҳаваскор мусиқачилар қатнашди. Оркестр бир неча машҳур куй ва классик мусиқаларни, жумладан, Европа Иттифоқи мадҳиясини ижро этди.

45 дақиқалик чиқишга дирижёрлик қилиш композитор Вольф Кершек зиммасига юклатилди. Барча созандалар уни яққол кўришлари учун дирижёрнинг ҳар бир қўл ҳаракати улкан экран орқали намойиш қилинди.

Энг улкан симфоник оркестр чиқиши билан боғлиқ аввалги рекорд 2013 йили Австралиянинг Брисбен шаҳрида қайд этилган. Ўшанда 7 248 нафар мусиқачи иштирок этганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1