1

ТОШКЕНТДА УЛКАН ЛАВАШ ТАЙЁРЛАНДИ

Рекорд 07.11.2017, 10:50
ТОШКЕНТДА УЛКАН ЛАВАШ ТАЙЁРЛАНДИ

Ўтган йилнинг 9 июль куни Тошкентдаги янги очилган умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида хўрандалар антиқа томошанинг гувоҳи бўлишди. Бу ерда тажрибали ошпазлар ҳаддан ташқари улкан дурум (гўштли лаваш) пиширишди. Аҳамиятлиси, шу куни ашаддий гурманлар учун ҳақиқий маънодаги кутилмаган совға — улкан гўштли лаваш тақдим этилди. Ташкилотчиларнинг айтишича, ушбу улкан лаваш учун жами 6 кг. помидор ва бодринг, қовурилган картошка (чипслар), 16 литр соус, 15 кг. гўшт ҳамда бошқа маҳсулотлар ишлатилди. Бу улкан таомни ҳозирлаш учун 30 нафардан ортиқ ошпаз 7 соат мобайнида меҳнат қилиб гўштни махсус манқалда қовуришди. Лавашнинг қалинлиги одатдагисидан деярли фарқ қилмайди. Аммо узунлиги 15 метру,20 сантиметрни ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1