1

​“ҚЎШНИНИНГ ЭКИНЛАРИ ЗАРАР ЕТКАЗЯПТИ, КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛАЙ?”

САВОЛ-ЖАВОБ 07.11.2017, 14:35
​“ҚЎШНИНИНГ ЭКИНЛАРИ ЗАРАР ЕТКАЗЯПТИ, КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛАЙ?”

Қўшнининг экин дарахтлари натижасида иккинчи қўшнига зарар етказилса, у нима қилиши керак? Икки қўшни орасидаги муаммони қайси орган ҳал қилиб беради?

Ш.Сайфуллаев, Сирдарё тумани Янгиобод маҳалласи

Фаррух ФАЙЗИЕВ, ҳуқуқ-магистри

— Фуқаролик кодексининг 985-моддасига биноан, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Қонунда зарарни тўлаш мажбурияти зарар етказувчи бўлмаган шахсга юклатилиши мумкин.

Қонун ҳужжатларида ёки шартномада жабрланувчиларга зарарни тўлашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин.

Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, уй ҳайвони томонидан етказилган зарар учун унинг мулкдори ёки бу ҳайвонга эгалик қилувчи ва ундан фойдаланувчи шахс умумий асосларда жавобгар бўлади. (ФКнинг 1002-моддаси)

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон Қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси тўғрисида”ги Намунавий низомнинг 5-бандига асосан, қўни-қўшнилар ўртасидаги низоларни бартараф этиш, бузилган муносабатларни тиклашга доир амалий чоралар кўриш; миллий қадриятларимизга зид ҳолда мунтазам равишда нотинч яшаётган, қўни-қўшничилик муносабатлари ҳамда маҳалладаги осойишталикнинг бузилишига сабабчи бўлаётган оилаларни, турли ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида оилаларнинг турмуш тарзи ва муҳитини ўрганиб, маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларга барҳам бериш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1