Чаққон кучукча рекорд ўрнатди

Рекорд 06.11.2017, 11:12
Чаққон кучукча рекорд ўрнатди

“Гиннесснинг рекордлар китоби”га фақат инсонларнинг номи киритилади, деб ҳисобласангиз адашасиз. Чунки уддабурон ва фавқулодда эпчил жониворлар ҳам кўз кўриб, қулоқ эшитмаган натижаларни қайд этиши мумкин. Ана шундай рекордчилардан бири Твинки лақабли кучукча. У деярли 40 сония (39.08) ичида 100 дона шарни (воздушных шарик) ёришнинг уддасидан чиқди. Кўриниб турибдики, бахтиёр ва чаққон терьер бир сония ичида 2,5 тадан шарнинг ҳавосини чиқарган. Аввалги рекорд 41,67 сонияни ташкил этган ва у ўтган йили “Британияда иқтидорлар бор” шоуси вақтида ўрнатилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1