Долзарб мавзулар Фото

​ЖИЗЗАХДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ФУҚАРО ДЕПУТАТЛАР АРАЛАШУВИ БИЛАН ШИФОХОНАГА ЁТҚИЗИЛДИ

Бўлимлар: ЭРКИН МИНБАР
Теглар:
Добавлено: 05.11.2017, 16:50

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳудуддаги тиббиёт соҳасида юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда кўмак беришди.

Ғаллаорол тумани Жийдали қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро С.Босимов, Зарбдор туманида истиқомат қилувчи фуқаро З.Шойимовалар соғлиги ёмонлашганлиги сабаб, даволанишларида ёрдам беришни сўраб депутатлик гуруҳи аъзоларига мурожаат қилишган. Уларнинг мурожаатлари ўрганилиб, фуқароларнинг моддий жиҳатдан кам таъминланганлигини эътиборга олган ҳолда туман тиббиёт бирлашмаларига депутатлик сўрови билан мурожаат қилиниб, улар зарурий дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминланди ҳамда ўз ҳудудидаги шифохоналарга даволаниш учун ётқизилди. Бу борада депутатлик сўрови ва партия гуруҳи сўрови каби депутатлик назорати воситаларидан фаол фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ушбу масалаларни дастлабки кўриб чиқиш жараёнида тегишли доимий комиссиялар мажлисларида фаол иштирок этиш, шунингдек, партия дастурий мақсадларига эришиш ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ўз таклифларини доимий комиссия ва сессия муҳокамасига киритиш лозим.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии