1

Қашқадарёлик жаҳонгашта

Рекорд 03.11.2017, 15:39
Қашқадарёлик жаҳонгашта

Бобур Азимов айни пайтда оиласи билан Россияда яшайди. Ўт ўчириш хизматида ишлайди. У замонавий тилда айтганда хичхайкер — автостоп усулида дунё кезишга ишқибоз. Яъни йўл-йўлакай учраган автомашиналарга чиқиб, турли шаҳарлар ва давлатларда бўлишни ёқтиради.

— Менана шу усулда Арманистон, Грузия, Молдова, Беларусь, Туркия, Босния ва Герцеговина, Черногория ва Сербияда бўлдим, — дейди Бобур Азимов. — Мен бу саёҳатим давомида қимматбаҳо меҳмонхоналарда тунаб, самолётларнинг бизнес-класс салонида учмайман. Шу боис бу саёҳатлар менга жуда арзонга тушади. Масалан, Туркияга бир ойлик саёҳатим менга атиги 100 долларга тушган. Ҳозир Россия бўйлаб саёҳат қиляпман. Чўнтагимда 10 минг рубль билан чиққанман. Ҳали пулимнинг тенг ярми ёнимда турибди.

У келгуси ана шу усулда бутун дунёни кезиб чиқишни орзу қилади. Саёҳат инсонни ўзига нисбатан ишончини оширишига, дунёқарашни кенгайтиришига, ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан камолга етишига ишонади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1