1

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ УЧУН ҚАЙ ТАРТИБДА ЕР АЖРАТИЛАДИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.11.2017, 13:10
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ УЧУН ҚАЙ ТАРТИБДА ЕР АЖРАТИЛАДИ?
— Фермер хўжалиги учун қай тартибда ер ажратилиши ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Ражаббой Бердиев, Самарқанд вилояти

О.МУСТАФАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўирнбосари:

"Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва заҳира ерларда ташкил этилади.Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидагисуғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни, бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда камида 0,45 гектарни, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.

Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 5 гектарни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва юридик шахсларига ер участкасини шартнома асосида ижарага бериш туман ва шаҳар ҳокимлари ваколатига киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1