1

МОБИЛЬ ТЕЛЕФОНДАН ФОЙДАЛАНАЁТГАН ЎҚУВЧИ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.11.2017, 13:08
МОБИЛЬ ТЕЛЕФОНДАН ФОЙДАЛАНАЁТГАН ЎҚУВЧИ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИМИ?

— Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг мобиль телефонлардан фойдаланиши қайси меъёрий ҳужжатда қайд этилганини эслатиб ўтсангиз...

Зиёда Мирзаева, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани

Д.ИСЛАМОВА, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари:

— Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли қарорива ушбу қарор билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом» талаблари асосида иш юритилади.

Жумладан, мактабга кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши ёки телефонни "овозсиз" режимга ўтказиши шарт.

Мактабда ўқувчилар телефонини бўйнига осиб олиши, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида сақлаши, телефон аккумуляторини зарядлаш учун мактабдаги электр тармокларига улаши, телефони ёрдамида атрофдагиларга зўрвонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиши, мактабнинг нуфузига шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш, дарс машғулоти вақтида телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (MMS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш. Мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш қатъиян тақиқланади.

Агарда ўқувчи томонидан мобиль телефонлардан фойдаланиш тартиби бузилса, ўқувчига нисбатан огоҳлантириш, уларнинг кундалик дафтарларига ёзиб қўйиш, ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки тушунтириш суҳбати ўтиш учун таълим муассасасига чақириш, педагог томонидан ўқувчидан телефонини олиб қўйиш, ушбу Низом талаблари бузганлик ҳолати тўғрисида билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга мактаб директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга тақдим этиш каби чоралар кўрилади. Телефондан фойдалаш тартиби бузилган ҳолда мактабда тузилган директор раҳбарлигидаги комиссия томонидан синф раҳбари, ўқувчинииг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) иштирокида, шунингдек ота-оналар мажлисида муҳокама қилиш ҳуқуқига эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1