“ЧЕТ ЭЛНИКИ ҚИММАТ, ДАВОЛАНИШНИНГ БОШҚА УСУЛИ БОРМИ?”

САВОЛ-ЖАВОБ 03.11.2017, 12:58
“ЧЕТ ЭЛНИКИ ҚИММАТ, ДАВОЛАНИШНИНГ БОШҚА УСУЛИ БОРМИ?”

— Шифокорлар жароҳатимни тиклаш учун тиззадаги йиртилган пайни бир-бирига улаб, суякка ёпиштириб қўядиган бутсимон боғламларни тиклашда ишлатиладиган биосўрилувчи бирикмакераклигини таъкидлашмоқда. Бу бирикма фақат Германия ва АҚШда ишлаб чиқарилар экан. Импорт маҳсулоти бўлиб, 1000, 1200 АҚШ доллари турар экан. Даволашнинг бошқа усуллари борми? Шу ҳақида маълумот берсангиз.

Б.Зиётов, Самарқанд вилояти, Пасдарғом тумани

М.ИРИСМЕТОВ, Ўзбекистон Травматология ва ортопедия илмий текшириш институтининг Спорт травма бўлими раҳбари:

— Олдинги бутсимон боғламни тиклашнинг аутопластика усули мавжуд. Бунда беморнинг ўзини пайидан олиб, боғлам тикланади ва операция учун сўрилувчи шуруплар керак. Юқоридаги усулдан ташқари олдинги бутсимон боғламни тиклашда лавсанопластика усули ҳам қўлланилади. Бу усулда шуруплар керак эмас, лавсан лента охирлари тугиб боғлаб қўйилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1