1

УЙЛАРНИ РАҚАМЛАШ ҚАНЧА ТУРАДИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.11.2017, 12:54
УЙЛАРНИ РАҚАМЛАШ ҚАНЧА ТУРАДИ?

— Маҳалламизда хонадонларни рақамлаш мақсадида пул йиғилмоқда. Бунинг учун аслида қанчадан пул маблағлари йиғиш керак? Бу ишларни ким назорат қилади?

Н.Эрматов, Самарқан вилояти, Пайариқ тумани

М.БОБОЁРОВ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши:

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3-февралдаги ПФ-4944-сон "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида қайд этилган маҳалла институти янада такомиллашишининг устувор йўналишларидан келиб чиқиб ҳамда 2017 йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг электрон қабулхонасига келиб тушган мурожатларини белгиланган муддатда ҳал этиш, мурожаатчиларга ўз вақтида жавобларни етказишда, қолаверса маҳалла ҳудудида жамоатчилик назоратини кенгайтириш, хавфсизликни таъминлашда, фавқулодда вазиятларда тегишли ташкилотларнннг (тез тиббий ёрдам, ёнғин хавфсизлигни, ФВБ, ИИБ) тезкор ҳаракат қилишда кўчаларнинг номи ва рақами мавжуд бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб, Н.Эрматов яшайдиган маҳалладаги хонадонларни рақамлаш якка тартибдаги тадбиркор Ж.Ҳасанов томонидан 8000 минг сўмдан ўрнатиб берилмоқда. Тадбиркор маҳсулот иссиқ ва совуққа чидамли хом-ашёдан тайёрланиб, кўп йиллар давомида сифатли хизмат қилишига кафолат берган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1