1

МАОШ КЕЧИКТИРИЛСА, УНГА ФОИЗ ҚЎШИБ БЕРИЛАДИМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.11.2017, 12:50
МАОШ КЕЧИКТИРИЛСА, УНГА ФОИЗ ҚЎШИБ БЕРИЛАДИМИ?

— Қонунчилигимизда агар иш берувчи ходимнинг маошини кечиктирса, унга қайта молиялаштириш фоизларини ҳам қўшиб тўлаши кераклиги белгилаб қўйилганми?

Абдумутал Эгамқулов,Сирдарё вилояти, Ховос тумани

Баҳодир НИЗОМОВ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигида иш берувчи ходимнинг маошини кечиктирса, маошнинг суммасига фоиз тўланиши белгиланмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1