«КЕЛИНИМ ДЎҚ ҚИЛАЯПТИ...»

САВОЛ-ЖАВОБ 02.11.2017, 15:43
«КЕЛИНИМ ДЎҚ ҚИЛАЯПТИ...»

Ўғлим билан келиним икки йил бирга яшаб, гапи-гапига тўғри келмади чоғи ҳозирда бирга яшашмайди. Ўрталарида бир фарзанд бор. Ўғлим айни дам хорижда. Ўзим кўзи ожиз аёлман. Келиним «шифохонада даволандим, қарамадинглар» деб, пўписа қилавергач, топганимни йиғиб-териб олиб бордим. Аммо «бу кам, мана кўрасизлар, бир йиллик моддий зарарни ундириб оламан» деб баттар тўпалон кўтарди. Ўғлим бу ерда бўлмаса, келинимнинг шундай қилишга ҳаққи борми?

Дилфуза Тўхтаева жавоб беради: — Амалдаги қонунларга кўра, келинингиз унга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида даъво қўзғатишга ҳақли. Лекин шундай қилган тақдирида, ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни исботлаши керак бўлади. Қонуний умр йўлдоши, фарзандининг отаси ҳаёт экан, сиздан моддий ёрдам талаб қилишга ҳақли эмас.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1