1

“ШАРТНОМА ПУЛИНИ ТЎЛАДИМ-У, ХИЗМАТНИ ЎТАЙ ОЛМАДИМ, ГУВОҲНОМА БЕРИЛАДИМИ ЁКИ?”

САВОЛ-ЖАВОБ 02.11.2017, 15:25
“ШАРТНОМА ПУЛИНИ ТЎЛАДИМ-У, ХИЗМАТНИ ЎТАЙ ОЛМАДИМ, ГУВОҲНОМА БЕРИЛАДИМИ ЁКИ?”

— Бундан 3 йил олдин (муддатли ҳарбий) Сафарбарлик чақируви резерви хизмати учун тўлов қилган эдим. Ҳозир олий ўқув юртида ўқийман. ОТМни битиргунимча 27 ёшга кирар эканман. Шуни инобатга олган ҳолда ҳарбий хизмат гувоҳномаси бериладими ёки пулим куйиб кетадими ёки хизмат ўтамади деган гувоҳнома оламанми?

Урол Муҳаммадибрагимов, Тошкент вилоятиАнгрен шаҳри

Улуғбек ҚОДИРОВ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги подполковник:

— Республикамиз ҳудудида жорий этилган фуқароларнинг ҳарбий ҳисобини юритишга оид меъёрий ҳужжат талабларига асосан пул бадалларини тўлиқ миқдорда тўлаган, лекин турли сабабларга кўра ҳарбий йиғинни ўтамасдан чегара (27 ёш) ёшига етган фуқароларга белгиланган тартибда ҳарбий гувоҳнома расмийлаштирилади. Бунда ҳарбий гувоҳноманинг II қисм 9-бандида: Ўзбекистон Республикаси "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг 6-бандига мувофиқ "20_й. __дан 20_й.___гача сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтади ва тумаи МИБ бошлиғининг 20__йил “___”даги ___сонлибуйруғига асосан Қуролли Кучларнинг заҳирасига ўтказилди", деган ёзувлар, ҳарбий гувоҳноманинг махсус белгилар саҳифасига: "СЧР хизматининг бир ойлик ҳарбий йиғинини ўтамади" ёзуви кайд этилади.

Баён этилган маълумотларни инобатга олган ҳолда, СЧР хизмати пул бадалини тўлаб, ҳозирги вақтда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фуқароларга СЧР хизматининг бир ойлик ҳарбий йиғинини таътил вақтда ўташ мақсадга мувофиқ эканлигини билдирамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1