1

ЭНГ БАЛАНД ЧЎҚҚИГА ҚАДАЛГАН ВАТАН БАЙРОҒИ

Рекорд 01.11.2017, 16:41
ЭНГ БАЛАНД ЧЎҚҚИГА ҚАДАЛГАН ВАТАН БАЙРОҒИ

Непал ҳудудидаги Эверест (Жомолунгма) чўққиси сайёрамизнинг энг баланд нуқтаси бўлиб, унинг баландлиги денгиз сатҳидан бошлаб ҳисоблаганда 8848 метрни ташкил этади.

Мазкур чўққини илк бор 1953 йилнинг 29 майида инглиз альпинистлари Тенцинг Норгей ва Эдмунд Хиллари забт этишган. Мустақил Ўзбекистон вакилларидан биринчи бўлиб бу юксак чўққини 1998 йил 22 май куни соат 16:45 да альпинистимиз Рустам Ражабов забт этди ва у ерга Ўзбекистон байроғини қадади.

У билан бир гуруҳда сафарга отланган ҳамюртларимиз Олег Григорев, Сергей Соколов, Ҳаниф Балмагамбетов, Светлана Баскакова, Марат Усайев, Алексей Докукин ҳам чўққига кўтарилдилар. Забткорларимиз бу ғалабани Ўзбекистон Республикасининг 7 йиллик байрамига бағишладилар. Альпинистлар бу жасорати учун Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар.

Эслатиб ўтамиз: вакилларимиз шу пайтга қадар Марказий Тяньшаннинг “Хонтангри” (7010 метр), “Ғалаба” (7439 метр), Франциядаги “Монблан” (4810 метр), Шимолий Америкадаги “Мак-Кинли” (6193 метр) чўққилари, шунингдек, Помир, Тяньшань, Аляска тоғларидаги энг баланд нуқталарни ҳам кўплаб маротаба забт этиб улгурганлари бунинг ёрқин тасдиғидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1