Долзарб мавзулар Фото

Германиягача велосипедда

Бўлимлар: Рекорд
Теглар:
Добавлено: 01.11.2017, 16:31

2006 йили Германияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатига велосипедда борган ва бу билан ўзига хос рекорд ўрнатган марғилонлик Акрам Маъруфжонов 2015 йилда 65 ёшида оламдан ўтди. 2008 йилда Маъруфжонов Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ дарвозабони Оливер Каннинг хайрлашув учрашувида иштирок этиб, унга зарбоф тўн ва дўппи кийдирган, невараси учун эса Каннинг дастхати туширилган клуб либосини эсдалик сифатида қабул қилганди. Маъруфжонов Россиядаги ЖЧ-2018 турнирига велосипедда бориб, мундиаль ўтказиладиган барча шаҳарларни кезиб чиқмоқчи эди. Афсус... Ким билсин, балки юртдошимизнинг бу рекордини янгилаш истагида бўлганлар мухлисларимиз орасидан топилиб қолар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии