1

103 МАРОТАБА ГИННЕСГА КИРИТИЛГАН РЕКОРДЧИ

Рекорд 01.11.2017, 16:28
103 МАРОТАБА ГИННЕСГА КИРИТИЛГАН РЕКОРДЧИ

Ашрита Фурман ўрнатган рекордлари сони бўйича “Гиннесснинг рекордлар китоби”га кирган. Айни пайтга қадар у мазкур китобга 103 маротаба киритилган. Унинг рекордлари бошқаларникидан ўта хавфлилиги билан ажралиб туради.

У ўрнатган 20 та рекордни шу пайтгача ҳеч ким янгилагани йўқ. Рекордлар сони бўйича у “Биттлз” солисти Пол Маккартнини ҳам ортда қолдирган. Ашританинг рекордлари асосан юриш, югуриш, сакраш, жонглёрлик каби йўналишларга тааллуқли.

Масалан, у бир соатда 4495 марта тиззаларини бука олган. 129 километр масофага бошида сут тўла идишни кўтариб борган. Шунингдек, 24 соат тўхтамасдан арқончада 130 минг марта сакраган. Бир соат ичида 8555 марта тренажёр ёрдамида гавдасининг юқори қисмини кўтариб ётқизган. 14 дақиқа 25 сонияда белида ҳалқани айлантирганча, бир миль масофани босиб ўтган. Ашрита бир қанча янги спорт турларини ҳам кашф этган. Масалан, ер устида эшкак эшиш айнан унинг кашфиёти. У Бали оролида 2413 километр масофани махсус қайиқда қум устида босиб ўтган.

Шунингдек, у сув остида жонглёрлик машқларини ҳам аъло даражада бажарган. Бир ғилдиракли велосипедни тескари ҳайдаб, 85 километр йўл босган. Бу ҳаракатларни бажаришни нақ мўъжиза дейиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1