Долзарб мавзулар Фото

ЭНГ КАТТА ЧАҚАЛОҚ ХИТОЙДА ТУҒИЛДИ

Бўлимлар: Рекорд
Теглар:
Добавлено: 01.11.2017, 16:24

Яна бир дунё рекорди Хитойнинг ҳисобига ёзиладиган бўлди. Бу мамлакатнинг Сильсянь шаҳрида 17,4 килограммли чақалоқ туғилди. Чақалоқнинг улкан вазнига қарамай туғруқ жараёни ортиқча қийинчиликсиз кечди. Ҳозир она-боланинг аҳволи яхши. Ота Хан Жинган ҳам бундан жуда хурсанд. Болага Чон Чун деб исм қўйишди. 29 ёшли онанинг айтишича,у туғилажак боласи ғайриоддий бўлишини аввалдан сезган. Эр-хотиннинг яна бир қизи бор ва у ҳам нақ тўрт килограмм вазн билан туғилган. Маълумотларга кўра, 2008-2010 йилларда Хитойда ҳар бири етти килограммдан оғирроқ вазнда уч нафар чақалоқ туғилган. Шу тариқа Хитой энг оғир вазнли чақалоқлар мамлакати деган ном олганди. Рекордчи чақалоқ Чон Чун ўз ватанининг ана шу “унвон”ини оқлаш баробарида дунёга келиши билан энг оғир вазнли чақалоқ сифатида рекорд ўрнатди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии