ЭНГ ЭГИЛУВЧАН ЭРКАК

Рекорд 31.10.2017, 13:20
ЭНГ  ЭГИЛУВЧАН  ЭРКАК

Мозес Ланхем айнан ушбу “унвон”га муносиб кўрилди. 49 ёшли бу эркак АҚШнинг Мичиган штатида яшайди. У ўз танасини 120 даражага эга олади. Шу боис унга “Эгилувчан жаноб” деб ном беришган. У “Гиннесснинг рекордлар китоби”га кирганидан кейин ҳам Римда оёғининг орқа томони билан 20 метр масофани босиб ўтган. Ўзининг айтишича оёғини бу тахлит эгиш унга ҳеч қандай оғриқ келтирмайди. У вужудининг бу ғаройиб хусусиятини 14 ёшида билиб қолган. У гимнастика дарсида арқонга осилиб чиқаётиб ерга ғалати алфозда йиқилиб тушади. Оёғининг ғалати қийшайиб ётганини кўрганлар уни қаттиқ жароҳатланган деб ўйлашади. Аслида унга ҳеч нарса қилмаганди. Ана шу пайтдан бошлаб, у ўз хусусиятидан самарали фойдалана бошлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1