1

«ИШИМДАН ЧЕТЛАТИШДИ...»

САВОЛ-ЖАВОБ 28.10.2017, 16:05
«ИШИМДАН ЧЕТЛАТИШДИ...»

-Икки йил давомида цемент заводида ишлаб келдим. Билим ва кўникмаларим талаб даражасида бўлгани боис ўз номзодимни кўрсатилган лавозимлардан бирига қўйгандим. Аммо айрим шахслар мени ишдан четлатишди. Менга маслаҳат беринг. Ахир бу ноҳақлик-ку...

СМС орқали келган савол

-Сиз назарда тутаётган лавозим сайланиш асосида тайинланиши лозим бўлса, ушбу лавозим кўпчиликнинг овози билан тасдиқланган. Агар сиз сайланишда қонунсизликка йўл қўйилган деб ҳисобласангиз шу корхонанинг уставида белгиланган муддат ичида шу ҳудуддаги фуқаролик судига мурожаат этишингиз мумкин. Сизни ишдан бўшатилиш ҳолати бўйича ҳам агар қонунга риоя этилмаган ҳолатда меҳнат шартномаси бекор қилинган деб ҳисобласангиз, шу ҳудуддаги фуқаролик судига шикоят келтирсангиз бўлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1