FMнинг 6 янгилиги

HI-TECH 27.10.2017, 16:26
FMнинг 6  янгилиги

Смс хабар

Ижтимоий тармоқдаги мавжуд аккаунтFacebook Messengerдан нафақат дўстлар билан мулоқот қилиш учун фойдаланиш мумкин. Дастурнинг сўнгги версияларида СМС хабарлар жўнатиш ва уларни ўқиш имконияти пайдо бўлди. Шундай қилиб, бу сервис фойдаланувчиларнинг мобиль воситаларида асосий мессенжер ўрнини эгаллаши мумкин.

Ботлар

Ҳа, ботлар Facebookнинг энг қайноқ нуқталаридан биридир. Мессенжерларнинг ботлар платформасига айлантирилгани эълон қилингандан бери ишлаб чиқа-рувчилар уларнинг бир қанча турларини яратишди. Ботлар ёрдамида самолётга чипта буюриш, қизиқарли фильмларни топиш, янги латифаларни ўқиш ва бошқа вазифаларни ҳам бажариш мумкин.

Қисқа видео

Зерикарли матнли хабар юборгандан кўра, Facebook Messenger орқали қисқа видео жўнатиш мумкин. Буни амалга оширишни истасангиз, 15 сониялик видеороликни суратга олиш учун камера тугмачасини босинг. Кейин эса “Жўнатиш” тугмачасини босиб, видеороликни юборишингиз мумкин.

Сюрпризлар

Facebook Messenger турли-туман ва қизиқарли сюрпризларга жуда бойдир. Баъзида қандайдир смайликдан фойдалансангиз, бу қизиқарли анимациянинг ёки спорт ўйинларининг фаоллашувига сабаб бўлади. Бирор кишига юракча шаклидаги эмотиконни жўнатиб кўринг, унинг натижасидан ҳайратга тушасиз.

Координатлар

Facebook Messengerнинг энг фойдали функцияларидан бири бу суҳбатдошингизга сизнинг координатларингизни, айни пайтдаги манзилингизни аниқлаб беришидир. Бу функциядан фойдаланиш учун дастур воситалари панелидаги учта нуқтали тугмача босилади ва“Турган жойи” деган пункт танланади.

Кайфиятни кўтариш

Агар кунингиз кўнгилдагидай кечмаса, бирор нарсадан сиқилаётган бўлсангиз, сизгаFacebook Messenger ёрдамга келади. @dailycuteга шунчаки хабар юборадиган бўлсангиз, албатта кайфиятингиз кўтарилади. Уриниб кўринг, бунга ўзингиз амин бўласиз!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1