1

ПЕНСИЯМ КАМ, ҚАЙТА ҲИСОБЛАТИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 26.10.2017, 17:43
ПЕНСИЯМ КАМ, ҚАЙТА ҲИСОБЛАТИШ МУМКИНМИ?

— Турли соҳаларда меҳнат қилдим. Иккита фарзандимнинг туғруқ таътилини қўшиб, жами 30 йиллик иш стажи ҳисобланди. Пенсия тайинланаётганида эса охирги иш жойимдаги сўнгги 5 йиллик олинди. ҳозир 240.000 минг сўм пенсия оламан. Пенсиям кам бўлганлиги боис қайта ҳисоблатишим мумкинми?

— «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъий назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5йилдаги иш ҳақи олинади. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 252-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида» ги Низомнинг 87-бандига асосан бола парваришлаш таътилларида бўлиш муносабати билан меҳнат фаолияти амалга оширилмаган вақт иш ҳақини аниқлашда меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига киритилмайди, яъни бошқа йиллар билан алмаштирилади. Юқоридагиларни эътиборга олиб, пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш мумкин.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1