1

Энг тезюрар поезд

HI-TECH 26.10.2017, 15:45
Энг тезюрар поезд

АҚШда сайёрамиздаги энг тез­юрар поездни синовдан ўтказиш жараёни муваффақиятли кечди. Океан ортидаги муҳандислар томонидан ишлаб чиқарилган ушбу транспорт воситаси соатига 1018 километр тезликда ҳаракатлана олади. Бу қанчалик юқори тезлик эканлиги тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилишни истайсизми? У ҳолда кўз олдингизга
еттита футбол майдончаси сиғадиган масофани келтиринг. Суперпоезд уни атиги икки сонияда босиб ўтиш имконига эга.

Эътиборли жиҳати, америкаликлар бу борада японияликларга тегишли бўлган аввалги рекордни етарли даражада яхшилашга муваффақ бўлдилар. Ўшанда поезд соатига 825 км. тезликка кўтарилганди. Умуман олганда тезюрар поезд бўйича ўзига хос кураш ҳали якунига етганича йўқ. Ахир Кунчиқар мамлакат муҳандислари ўзларининг ажойиб ишланмалари билан донг таратишган ва улар шунчаки америкалик ҳамкасбларига имкониятни бой беришни ­исташмаса керак.

Экспертларнинг фикрича, тезюрар поезд — Нью-Йоркдан Лос-Анжелесга (ушбу шаҳарлар орасидаги масофа автомобиль магистралида ҳаракатланса тахминан 4500 км.ни ташкил этади) бор-йўғи 3,5 соат ичида етиб боради. Бу албатта фавқулодда ноёб натижа, шундай эмасми?

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1