1

ЭЛЕКРОПАЙВАНДЧИГА ИМТИЁЗ БЕРИЛАДИМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 24.10.2017, 18:13
ЭЛЕКРОПАЙВАНДЧИГА ИМТИЁЗ БЕРИЛАДИМИ?

— Турмуш ўртоғим 35 йилдан буён элекропайвандчи, 56 ёшда. Пенсия жамғармасига мурожаат қилсак, 60 ёшдан нафақага чиқишингиз мумкин, дейишди. Шу ҳолатга аниқлик киритсангиз.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим бошлиғи Абдурашид Исмоилов жавоб беради: — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сонли «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорида бу рўйхат тасдиқланган. Электропайвандчи касби бўйича ёшга доир имтиёзли пенсияга, умумий белгиланган пенсия ёшни беш йил қисқартирилган ҳолдаги пенсияга метални ишлаш корхоналарида ёки қурилиш ташкилотларида тўлиқ иш куни мобайнида эркаклар иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда ҳамда иш ўрни шароити тегишли тартибда аттестациядан ўтказилган шахсларга, аттестация кўриги натижасига кўра тайинланади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1