1

Янги "iPhone 7" сувга тушиб кетса...

HI-TECH 24.10.2017, 13:31
Янги "iPhone 7" сувга тушиб кетса...

Янги "iPhone 7" смартфонидан ҳатто душ қабул қилаётганда ҳам фойдаланса бўлади. Чунки унинг сув ўтказмаслик хусусияти жуда яхши ишлайди.Қулоқчинлардаги W1 чипи ёрдамида "iPhone 7" смартфонини ишлатиш янада осонлашади. Мазкур чипнинг Bluetooth-стерео­гарнитурасидан фарқли бир қанча афзалликлари мавжуд. Телефон орқали боғланиш Bluetooth-стереогарнитурасига қараганда тезроқ рўй беради. Бунинг учун ёқилган "iPhone"нинг қувватлантирувчи кейсини очиш кифоя.

Мутахассислар "AirPods" қулоқчин­лари­даги айрим хатоликларни ҳам аниқлашга улгуришди. Янги қулоқчин­лардаги энг катта ноқулайлик уни қўл ёрдамида бошқариб бўлмаслигида. Яъни қулоқчиннинг ўзи орқали жисмоний хатти-ҳаракатлар билан овозни баландлатиш, бошқа қўшиққа ўтказиш имкони йўқ. Бунинг учун ёки "iPhone" ёки "Siri" дастурига мурожаат қилиш керак.

"Агар сиз мусиқа тинглаётган бўлсангиз, дейлик, унинг овозини баландроқ қилмоқчи бўлсангиз, "Siri" билан боғланиш учун қулоқчинга икки марта тегиниш керак. Овозли ёрдамчи эса фаол ҳолатга киради, мусиқа тўхтайди ва сиз “Овозни кўтар” дейишингиз керак. Анъанавий қулоқчинларда эса бу ҳаракатни ундаги тугмани босиб амалга ошириш мумкин эди”, деб таъкидлайди мутахассислар.

"Apple" компанияси харидорларни сув ўтказиш функцияси қандай ҳолларда бузилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмаган. Масалан, дейлик дисплей ёки батареяни алмаштириш учун корпусни очишга тўғри келади. “Бундай ҳолда "iPhone"нинг сувга чидамлиги бузиладими ёки йўқми? Бу саволни компания жавобсиз қолдирди. Энди янги смартфонлар очилишини кутамиз, шекилли”, дейди фойдаланувчилардан бири.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1