1

ЭРТАРОҚ НАФАҚАГА ЧИҚМОҚЧИМАН...

САВОЛ-ЖАВОБ 23.10.2017, 17:10
ЭРТАРОҚ НАФАҚАГА ЧИҚМОҚЧИМАН...

*-1963 йилда туғилганман. 15-20 йиллик иш стажим бор. Фарзандларимдан бири ногирон. Уни парваришлаб, кейинчалик ишламадим. Ҳозир мана шу стаж билан пенсияга чиқсам бўладими?

Азиза Сувонова, Жиззах вилояти

-Қонун ҳужжатларига мувофиқ болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 35-банд, «д» кичик бандига асосан I гуруҳ ногиронини ёки 16 ёшгача ногирон болани, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.

Низомнинг 38-бандига асосан, ногиронни саккиз ёшгача тарбия қилган болаликдан ногироннинг онасига пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига ушбу Низомнинг 35-банди «а»-«д» кичик бандларида кўрсатилган даврлар қўшиб ҳисобланади.


I гуруҳ ногиронини ёки 16 ёшгача ногирон болани, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти Қонуннинг 8-моддаси талабларига риоя этган ҳолда иш стажига киритилади. Қонуннинг 8-моддасига асосан пенсия тайинлаш учун (7-модда) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 5 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.

Низомнинг 65-бандига асосан қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан олинган маълумотлар ва қараб турилган шахслардан, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1