1

МУСИҚА ЧАЛАДИГАН ҚЎЛҚОПЛАР

HI-TECH 20.10.2017, 13:51
МУСИҚА ЧАЛАДИГАН ҚЎЛҚОПЛАР

Бугунги мусиқачилар нималарни чалмайди, дейсиз? Ҳозир замонавий мусиқа асбоблари ҳам кўпайиб кетган. Яқинда улар сафига махсус қўлқоплар ҳам қўшилиши мумкин. Т8 қўлқоплари ёрдамида сиз исталган юза сиртида мусиқа чала оласиз. Т8 қўлқоплари мусиқачи учун асар яратишда ҳам катта ёрдам беради. Уларни омма қаршисида ижро этишда ҳам бир мунча қулайликлар яратади.

Бу ўзига хос гаджет Американинг“Remidi” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Қўлқоплар махсус дастурлар ёрдамида исталган мусиқа асбобига мослашади ва унинг ёрдамида гўзал оҳанглар яратади. Ҳар бир қўлқопнинг саккизтадан сенсори бўлиб, улар бармоқларнинг ҳаракатини назорати қилиш баробарида, унинг тезлигини ҳам бошқаради. Ҳозирча бу янгиликнинг баҳоси 199-229 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1