1

«УЙ ЭГАЛАРИНИ «ПРОПИСКА»ДАН ЧИҚАРОЛМАЯПМАН»

САВОЛ-ЖАВОБ 20.10.2017, 13:34
«УЙ ЭГАЛАРИНИ «ПРОПИСКА»ДАН ЧИҚАРОЛМАЯПМАН»

-Ўн йил илгари уй сотиб олгандим. Турар-жойнинг аввалги эгалари «Прописка»дан ўчирмай туринг, ўзимизга уй қилиб олайлик» дейишганига ҳам ўн йил бўлди. Уй рўйхатига 11 кишини киритганмиз. Собиқ эгалари билан 14 нафармиз. Бу масалани қандай ҳал қилсак бўлади?

Ҳадича Қозоқова, Андижон вилояти

-Олди-сотди шартномаси бандларининг бирида собиқ мулкдор ва унинг оила аъзолари қанча муддат ичида турар-жой рўйхатидан чиқиб кетишлари белгиланган бўлади. Собиқ мулкдор ва унинг оила аъзолари шартномада белгиланган муддатда ўз ихтиёрлари билан уй рўйхатидан чиқиб кетмасалар, сиз шу уй жойлашган ҳудуддаги фуқаролик судига, уларни турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топишни сўраб, ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Агар шартномада собиқ мулкдор ва унинг оила аъзоларини турар-жой рўйхатидан чиқиш муддати белгиланмаган бўлса, бундай ҳолатда мулкдор ва унинг оила аъзолари сабабсиз олти ойдан ортиқ шу уйда яшамаётганликларини кўрсатиб, уларни турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топишни сўраб, фуқаролик судига мурожаат этасиз.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1