1

«ИШОНЧНОМАНИ МАҲАЛЛА РАИСИ ТАСДИҚЛАЙДИМИ?»

САВОЛ-ЖАВОБ 19.10.2017, 11:35
«ИШОНЧНОМАНИ МАҲАЛЛА РАИСИ ТАСДИҚЛАЙДИМИ?»

Бир неча ҳафталардан сўнг хизмат сафарига кетаман. Йўқлигимда ойлик маошимни оила аъзоларимдан бири олиб туриши учун ишончнома қолдирмоқчиман. Эшитишимча, ушбу ҳужжат маҳалла фуқаролари йиғини раиси томонидан ҳам тасдиқланиши мумкин экан. Шу ростми?

Адвокат Дилфуза ТЎХТАЕВА жавоб беради: —Ишончнома нотариал тартибда тасдиқланганидан сўнг қонуний кучга эга ҳужжат сифатида қайд этилади. Агар нотариал идорага бориш имкони бўлмаса, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига кўра маҳалла фуқаролари йиғини раиси (оқсоқол) ишончномаларни белгиланган тартибда тасдиқлаши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1