1

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТЛАР ОЧИШ МУМКИН?

САВОЛ-ЖАВОБ 19.10.2017, 11:11
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТЛАР ОЧИШ МУМКИН?

— Кўп қаватли уйларда жойлашган нотураржойлардан фойдаланиш тартиби борми?Шу ҳақда маълумот берсангиз?

Мухлиса Жабборов, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани

Эркин НАБИЕВ, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг бўлим бошлиғи:

  • Нотураржой мулк эгаси кўп қаватли уйда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида у ерда нон ва нон маҳулотларига ихтисослашган корхона, шунингдек, озиқ-овқат, саноат моллари, енгил саноат моллари дўкони, маиший хизмат, банк хизматлари, офис, адвокатура ва бошқалар.

Кўп қаватли уйлардаги нотураржойдан фойдаланиш мумкин бўлмаган объектлар рўйхати қуйидагича:

  • кимёвий моддалар, мева-сабзавот, балиқ, портловчи моддалар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар, кимёвий тозалаш, хаммом, сауна, жамоат хожатхоналари, диний маросимлар хизмати, куну-тунлик алоқа пунктлари, саноат ишлаб чиқариши;
  • соат 23 дан кейин ишлайдиган ресторан, кафе, тунги клублар.

Нотураржойда фаолият юритадиган объектлар бинонинг жисмоний ҳолатига ва атроф муҳитнинг санитар ҳолатига салбий таъсир этмаслиги лозим. Шунингдек, шу уйда яшовчиларнинг 51 фоизидан кўпининг розилигини олгандан сўнггина тадбиркор ўз ишини йўлга қўйишимумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1