Ундаги маълумотларни компьютерга ёки онлайн ахборот сақлаш сайтларига кўчириб боринг. Масалан, Apple мобиль қурилмаларида iCloud хизмати орқали маълумотларингизни онлайн серверларга кўчириб ўтказиш ва уларни махсус кодлар ёрдамида шифрлаб қўйиш (encryption) мумкин. Andoid тизимдаги телефон эгалари эса Google Drive ёки бошқа ахборот сақловчи хизматлардан фойдаланишлари мумкин.