1

«МАШИНА ҲАМ, ПУЛ ҲАМ ЙЎҚ!»

САВОЛ-ЖАВОБ 17.10.2017, 09:14
«МАШИНА ҲАМ, ПУЛ ҲАМ ЙЎҚ!»

-Икки йил давомида «Нексия» русумли автомашина учун маълум миқдорда пул тўладик. Айрим сабабларга кўра, охирги тўлов салгина кечикди. Пулни олиб борсак, автомобиль эгаси «Машинани сотиб юбордим» деди. Ваҳоланки, ўртада оғзаки келишувимиз ва пул олди-бердисини тасдиқловчи тилхат ҳам бўлган. Энди на берган пулларимизни ололамиз, на кутилган машина бор. Нима қилишни билмай қолдик.

Исми сир тутилди

-Маълум шартлар асосида ўзаро оғзаки келишув мавжуд бўлган ҳолларда, томонлардан бири ушбу келишувдаги шартларни тўлиқ ёки қисман бажармаганлиги боис низо келиб чиққан ҳолатларда қолган мажбуриятни бажариш ёки шартнома асосида томонларга ўтган мулкни дастлабки ҳолига қайтариш ҳақида даъво талаби билан фуқаролик судига мурожаат этишингиз мумкин.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1