1

«КЕЛИН УЙГА КИРИТМАЯПТИ»

САВОЛ-ЖАВОБ 16.10.2017, 14:16
«КЕЛИН УЙГА КИРИТМАЯПТИ»

Акам вафот этишидан аввал яшаб келаётган уйини менга васият қилган. Мулк менинг номимга расмийлаштирилган. Бироқ укамнинг беваси уйни бўшатишни истамаяпти. Тўққиз йилдан бери у билан курашамиз. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига шикоят қилсак, улар иштирокида уйга киритади-да, сўнг яна ҳайдаб чиқаради. Қандай чора кўришни билмаяпмиз. Нимани маслаҳат берасиз?

Эркиной Ҳайитбоев, Бешариқ тумани

Уй мулкдори (улуш эгаси) эканлигингизни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган ҳолларда уйга киритишни сўраб мулк жойлашган ҳудуддаги фуқаролик судига мурожаат этсангиз суд ижрочилари томонидан уйга киритилишингиз таъминланади. Уйда яшовчи бошқа меросхўр ёки уйдан доимий фойдаланувчилар уйга киришингизга тўсқинлик қилган ҳолатларда суд ижроси қайтадан амалга оширилиб, ижрони бажаришга қаршилик қилаётганларга чора кўрилади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1