1

«БОЛАЛАРИНИ ТАШЛАБ КЕТГАН ОТА АЛИМЕНТ СЎРАШИ ТЎҒРИМИ?»

САВОЛ-ЖАВОБ 14.10.2017, 15:57
«БОЛАЛАРИНИ ТАШЛАБ КЕТГАН ОТА АЛИМЕНТ СЎРАШИ ТЎҒРИМИ?»

-1988 йил эрим бешта болам билан ташлаб кетган. Суд орқали қонунан ажрашган бўлсак-да, бирор марта фарзандларидан хабар олмади. Энди бўлса қайтиб келиб, болаларимнинг ҳар биридан 50.000 минг сўмдан алимент талаб қилаяпти. «Мени боқишсин, отасиман» эмиш. Шундай қилиши тўғрими?

Фароғат Муртазаева, Навоий вилояти

-Қонунчиликда ота-она таъминоти учун фарзандлардан алимент ундируви назарда тутилган. Агар собиқ эрингиз ўз вақтида фарзандларингиз таъминоти учун алимент тўловини амалга оширмасдан келган бўлса, суд томонидан ўзининг таъминоти учун алимент ундириш масаласи кўтарилганида юқоридаги ҳолатга қонуний баҳо берилади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1