1

ИНТЕРНЕТ ТРАФИКНИ “ЕЙДИГАН” РЕКЛАМАЛАРДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ

HI-TECH 14.10.2017, 10:40
ИНТЕРНЕТ ТРАФИКНИ “ЕЙДИГАН” РЕКЛАМАЛАРДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Ҳозирги интернет технологиялари даврида кундан-кун­га турли хил дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Шу дастурлар ишлаб чиқилган сари муаммолар ҳам кўпайиб бормоқда.
Масалан, интернет орқали ишлаганингизда турли қийинчиликларга дуч келасиз. Булардан бири турли рекламалардир. Интернет саҳифаларидаги рекламалар бу реклама ўрнатилган сайт учун мўмай даромад ҳисобланади. Бу асосан чет интернет саҳифаларида жуда ҳам кўп учрайди.
Кўпчилик бу ҳолатни ёқтирмайди, чунки бу каби рекламалар иш фаолиятингизга салбий таъсир кўрсатади. Рекламаларнинг яна бир томони интернет трафигингиз (МБ)ни кўп сарфланишига ҳамда интернет билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаришга хизмат қилади...

Сиз интернет саҳифангиздаги турли рекламалардан халос бўлмоқчимисиз? Бу ҳолатда сизга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун уяли алоқа телефонингиздан ёки шахсий Netebook`ингиздан қуйидаги “линк”га кирсангиз кифоя: https://adblockplus.org/ru/. Бу дастур AD Block plus деб номланади. Бу дастурни бир марта юклаб олиб ўрнатсангиз, сиз бу муаммодан халос бўласиз ва сизни ҳеч қандай реклама роликлар безовта қилиб, асабингизга тегмайди. Юклаб олиш мутлақо бепул. Шошилинг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1