1

ЗАМОНАВИЙ ВИДЕОҚЎНҒИРОҚЛАР ДАСТУРЛАРИ — TRUECONF

HI-TECH 13.10.2017, 12:57
ЗАМОНАВИЙ ВИДЕОҚЎНҒИРОҚЛАР ДАСТУРЛАРИ — TRUECONF

Ҳозирда фан-техника тараққиёти туфайли одамларни узоғи яқин, оғир иши енгиллашиб бормоқда. Телефон аппаратлари, интернет тармоғи ва турли хил маиший, техник буюмларни бунга яққол мисол қилишимиз мумкин. Масалан: интернет тармоғи орқали сиз чет элда истиқомат қилувчи дўстингиз ёки бирор танишингиз билан интернет тармоғи орқали хоҳ телефонда бўлсин, хоҳ компьютерда бўлсин, бемалол бир-бирингизни кўриб гаплашишингиз мумкин. Бу эса мобиль алоқа телефони билан гаплашгандан кўра 5-10 баробар арзон ва қулайдир. Фақат сиз интернет тармоғига уланган бўлсангиз...

Бу дастур (http://trueconf.ru) нинг афзаллиги шундаки, 120 кишилик фойдаланувчиларни гуруҳ тарзида бирлаштира олади. Бу дастур ишлаш тезлиги ҳамда тасвирни 720 пикселдан 1080 пикселгача тиниқлиги билан ажралиб туради. Бу дастурда 120 киши битта гуруҳда бирлашган ҳолда фойдаланса ҳам тасвир ёр­қинлиги ўзгар­майди. True­Conf дастурини бепул қуйи­даги линк орқали кўчириб олиб, Windows, MacOSX, Linux, Android, iPhone, iPad каби мобиль алоқа воситалари ҳамда компьютерларга ўрнатиб унумли фойдаланишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1