1

МОБИЛЬ ТЕЛЕФОННИ ПАРОЛЛАЙМИЗ "Eye App Lock"

HI-TECH 11.10.2017, 17:21
МОБИЛЬ ТЕЛЕФОННИ ПАРОЛЛАЙМИЗ  "Eye App Lock"

"Eye App Lock" Бу дастур ўз мобиль қурилмангизни сизнинг кўзингиз билан ҳимоялайди. Қандай қилиб демоқчимисиз? Бу дастурда ҳимояловчи код, бу — сизнинг кўзингиз ҳисобланади.

Сиз қулф сифатида экранда кўз браузеридан фойдаланишингиз мумкин. Дунё техникаси тез ривожланмоқда. Шунинг учун бу каби дастурлар фақат инсонларни иш самарадорлигини ошириш ҳамда уларга янги илғор технологиялардан фойдаланишларига туртки бўлмоқда.


Қулайликлари:

1.Кўз орқали ҳимояловчи дастурларни кўриш, айниқса, ҳимоя қилиш мақсадида қулфни қулфлаш учун сизга энг яхши аутентификациялардан бири ҳисобланади.

2.Ушбу дастур сиздан бирон-бир техник билим талаб қилмайди, у жуда оддий ва содда тузилган ва барча уяли алоқа фойдаланувчиларига (ёшидан қатъи назар) мўлжалланган.

Кўрсатмалар:

Дастурни юклаб олгач, уни ўз уяли алоқа телефонингизга ўрнатинг. Дастурни тўлалигича ишга тушириш учун қуйидагиларни бажаринг:

1.Кўзларингизни экрандаги белгиланган нуқталарга созланг.

2.Кўзларингизни мослагач, паролни ўрнатинг.

3.Экран қулфини ёки илова қулфини ёқинг.

4.Кўрсатилган иловалар бўйича ўзингизга маъқул келган иловани белгиланг.

Бу илғор кўзли экран ҳимояловчи қулфидан Андроид тизимидаги фойдаланувчилар баҳраманд бўлишлари мумкин. Агар дастур билан боғлиқ турли муаммоларга дуч келсангиз, юклаб олишдан олдин берилган линкдаги маълумотлар билан яна бир бор танишиб чиқинг.

Умумий ҳажми: 5.3 MB.

Юклаб олиш ойнаси: http://m.downloadatoz.com/apps/com.ve.eyelock.free...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1