1

КИЙИМЛАР­ ҲАМ 3D-ПРИНТЕРДА ЧИҚАРИЛАДИМИ?

HI-TECH 10.10.2017, 16:54
КИЙИМЛАР­  ҲАМ 3D-ПРИНТЕРДА ЧИҚАРИЛАДИМИ?

“KNITERATE” компанияси кийим-кечакларни ишлаб чиқарувчи янги 3D-принтерни яратишга муваффақ бўлди. Мазкур ихтиро бутун дунё одамларини тааж­жубга солиб қўйди...

Энди худди принтердан расм чиқарган сингари кийимларни ҳам чиқариш мумкин. Бунинг учун унга ҳеч кимнинг ёрдами шарт эмас. Бу ишларни 3D-принтернинг ўзи бажаради. Фақат сиз унга кийим дизайнини киритсангиз бўлгани.

Бу ихтирони амалга оширган компания дастурчилари мазкур ихтирони янада такомиллаштириш устида ишламоқдалар. Кийимларни ишлаб чиқарувчи 3D-принтери 2018 йилда сотувга чиқарилиши айтилмоқда. Лекин унинг сотувга чиқариш нархи ҳали номаълум.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1