1

КАРИЕСДАН ХАЛОС ЭТАМИЗ!

HI-TECH 10.10.2017, 16:47
КАРИЕСДАН  ХАЛОС  ЭТАМИЗ!

Россиялик олимлар ҳозирги кунда кўпчиликда учраётган кариес касаллигини моҳирона бартараф этиш усулини ўйлаб топишди...

Кўп йиллик изланиш­лар натижасида олимлар ихтиро қилган “на­но­­материал” кариес касаллигини бартараф этади. Бу наноматериал стоматология соҳасидаги энг ажойиб ихтиро деб таърифланмоқда. Олимлар титан ва рух оксидидан иборат нанозаррача хусусиятларини кетма-кет ўрганиб, бу зарралар худди антибиотиклар сингари зарарланган бактерияларни ўлдириши мумкин, деб топишди.

Яков КАРАСЕНКОВ, лойиҳа раҳбари:

— Бу ихтиро стоматология соҳасидаги технологик ривожланишнинг янги даврини очиб беради. Бу фойдаланувчиларга ҳеч қандай ноқулайликлар туғдирмайди. Энди биз янги технологиялар орқали инсонларни қийнаётган турли касалликларни бартараф эта оламиз ва бунинг учун бор куч-ғайратимизни сафарбар қилишга тайёрмиз. Бу ихтиро бизнинг мазкур соҳадаги дастлабки ихтиромиз бўлиши мумкин, лекин бу соҳадаги тадқиқотларимиз давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1