1

БУЮМ ВА НАРСАЛАРИНГИЗ УЧУН АЖОЙИБ ҚЎРИҚЧИ

HI-TECH 10.10.2017, 16:44
БУЮМ ВА  НАРСАЛАРИНГИЗ УЧУН АЖОЙИБ ҚЎРИҚЧИ

Олимлар ихтиро қилган LIGHTFORM қурилмасининг бизга қандай афзаллиги бор? Қурилма уйингизни бир бўлаги сифатида уйин­гиздан жой эгаллайди. У уйингиздаги ҳар бир буюмни лазерли текширувдан ўтказиб, ўз хотирасига сақлаб қолади ва ўша буюмни доимий назорат қилиб туради...

Агар лазердан ўтказилган буюмлардан бирортаси ўз жойи­ни ўзгартирса, ўз-ўзидан сигнал чиқариб фойдаланувчини огоҳлантиради. Агар мазкур қурилма фойдаланувчи телефонига уланган бўлса, телефон орқали ўз жойини ўзгартирган буюм қаерда эканлиги ва бошқа маълумотларни масофавий тарзда юбориб туради. Бир сўз билан мазкур қурилма буюм ва бошқа нарсаларингиз учун ажойиб қўриқчи вазифасини бажаради. Агар сиз ўз буюмингизни қаерга қўйганингизни эслай олмасангиз, телефонингиз орқали уйингизда ўрнатилган LIGHTFORM қурилмаси тизимига кириб, сиз қидираётган буюм қаерда эканлигини жуда осон ва тезлик билан билиб олишингиз мумкин. LIGHTFORM қурилмаси яқин кунларда сотувга чиқарилиши айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1