1

АНТИҚА ТЕЗ ЗАРЯДЛАШ ҚУРИЛМАСИ

HI-TECH 09.10.2017, 15:39
АНТИҚА ТЕЗ ЗАРЯДЛАШ ҚУРИЛМАСИ

Исроилнинг “StoreDot” компанияси бир неча дақиқа ичида телефон, автомобиль ва жамики электр энергиясидан зарядланиб ҳаракатланувчи воситаларнинг аккумуляторини (батареясини) бир неча дақиқада тўлдириш имконини берувчи антиқа қурилма яратишга эришишди...

Мазкур қурилма ёрдамида 2 ёки 3 соатда тўладиган батареяларни 5 дақиқа ичида 100 фоиз ҳолатда тўлдиради. Дастурчилар мазкур қурилмани бошқа шу каби зарядлаш мосламаларидан кўра хавфсиз, қулай ва сифатли деб айтишмоқда. Чунки уларнинг бу ихтироси 2 йиллик тинимсиз изланишларнинг самарасидир. Компания ходимларининг сўзларига қараганда, зарядлаш қурилмаси яқин кунларда сотувга чиқарилиши мумкин. Аммо янги замонавий қурилма ҳозирда мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган синовдан ўтказилмоқда. Бу қурилма энди кўпчиликни қийнаётган телефон қувватини тугаб қолиши билан боғлиқ муаммоларга барҳам беради. Қурилманинг нархи ҳозирча эълон қилингани йўқ. Исроиллик ихтирочиларнинг ушбу тез зарядлаш қурилмасига кўплаб таниқли компаниялар қизиқиш билдиришмоқда ва ҳамкорлик шартномаларини имзолашга тайёрликларини айтишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1