1

2019 ЙИЛДА ПАРВОЗИ АМАЛГА ОШАДИГАН қУЁШ САМОЛЁТЛАР

HI-TECH 09.10.2017, 15:35
2019 ЙИЛДА ПАРВОЗИ АМАЛГА ОШАДИГАН  қУЁШ САМОЛЁТЛАР

Яқинда Швейцариянинг SolarStratos компанияси дастурчилари стратосферада қуёш энергияси ҳисобида учишга мўлжалланган илк қуёш самолётини яратишди. Ҳаттоки қисқа вақт ичида унинг илк парвози ҳам синов тариқасида амалга оширилди...

Илк парвоз 300 метр баландликда етти дақиқа давом этди. Бу ихтиро самолётларни ҳам қуёш энергияси ҳисобига учишига замин яратади. Стратосферада учиш учун мўлжалланган қуёш самолётини двигатель учун қуёш энергиясини 32 кВт сарф қилади ва бир вақтнинг ўзида литий-ион аккумуляторни 20 кВт гача зарядлаш қувватига эга. Қуёш самолётининг узунлиги 25 метр, энергия тўпловчи қанотининг узунлиги 8,5 метр ва 450 килограммдан кўпроқ оғирликка эга. Учувчилар -56 даража совуқда ҳам ҳеч қандай совуқни ҳис қилишмайди, чунки у самолёт кабинасидаги ҳароратни бир маромда ушлаб тура олиш имкониятига эга. Қуёш самолёти 24.000 метр баландликка кўтарилиш учун икки соат вақт сарфлайди. Мазкур самолётнинг тўлиқ лойиҳаси 2019 йилда якунланади. Дастурчиларнинг таъкидлашларича, бу вақт ичида улар қуёш самолётининг дизайни ва ишлаш механизмларини янада такомиллаштириб, 2019 йилда илк бора стратосферага парвоз амалга оширилади. Қуёш самолётини ишга тушириш жами 10 миллион долларга баҳоланди, лекин шунга қарамай, дастурчилар қуёш самолётини келажак учун кераклигига ишонишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1