Буюк Британиянинг Оксфорд университетининг бир қатор тиббиёт олимлари узоқ вақт илмий изланиш ва тадқиқотлари натижасида жарроҳ-роботни яратишга муваффақ бўлишди...
Мазкур робот кўз жарроҳи ҳисобланади. У синовлардан муваффақиятли ўтди ва омма эътиборига ҳавола қилинди. Кўп ҳолларда кўз соҳасида ўтказиладиган мураккаб операцияларда шифокорлар кўз тўр пардасини шикастлаб қўйишлари кўп кузатилади. Робот мутахассислар томонидан 11 маротаба синовдан ўтказилди ва юқорида келтирилгани каби нохушликлар умуман қайд этилмади. Бу каби операция иштирокчилари орасида 71 ёшли кекса кишилар ҳам бор. Дунё ОАВларининг хабар беришларича, бу жарроҳ-роботнинг операцияси жудаям қиммат. Кўз билан боғлиқ битта операцияга бемор томонидан 35.000 доллар тўлаш талаб қилинади. Аммо операциянинг самарали якунланишига мутахассислар томонидан 100% кафолат берилади. Бу жарроҳ-робот бошқа дунё клиникаларига ҳам яқин орада етказиб берилиши режалаштирилган.