1

ФУТБОЛНИ КЎРИШАДИ

HI-TECH 07.10.2017, 18:07
ФУТБОЛНИ КЎРИШАДИ

Лас-Вегасда ўтказилган CES-2017 кўргазмасида Американинг машҳур компанияларидан бири бўлмиш RAZER компанияси ўзининг уч экранли ноутбукини намойиш этди...

Кўргазма иштирокчиларининг таъкидлашича, янги авлод ноутбуки учта 17 дюймли экрандан иборат бўлиб, вазни бор йўғи 5 килограммни ташкил этади. Ҳар бир экран IGZO технологияси асосида яратилган ва қалинлиги 4-х мм. Буни ақлга сиғмас ихтиро деб айтишмоқда. Тасвирлар NVIDIA G-Sinx технологияси ёрдамида синхронизация қилинади. Янги авлод ноутбуки паст профилли механик клавиатура, NVIDIA GeForce GTX 1080 график картага асосланувчи 8 ГБ ҳажмдаги видео хотира, 32 ГБ оператив хотира, шунингдек, совутиш тизими билан жиҳозланган.

Ушбу ноутбукни биринчи авлодининг нархи 3700 доллар, иккинчи авлодининг нархи эса 6000 доллар деб баҳоланмоқда. Кўргазма иштирокчиларининг деярли барчаси бу ноутбукда футбол ўйинини кўриш истагини билдиришган. RAZER компанияси ходимлари янги авлод ноутбукини биринчи ва иккинчи авлоди яқин кунларда сотувга чиқишини таъкидлашмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1