САРАТОНни даволовчи илк наноробот яратилди

HI-TECH 05.10.2017, 16:06
САРАТОНни даволовчи илк наноробот яратилди

Жанубий кореялик олимлар жаҳонда илк маротаба онкологик касалликларни даволовчи нанороботни яратиб, ихтиро учун патентни қўлга киритишди. Нанороботнинг ичига инсон ҳаёти учун хавфсиз бўлган ирсий жиҳатдан шакллантирилган бактерия жойлаштирилган бўлиб, у турли ўсимталарни аниқлашга ва даволашга мослашган...

Олимларнинг сўзларига қараганда, наноробот орқали турли ҳайвонлар устидан тадқиқотлар ўтказилган. Ихтиро АҚШ, Европа ва Японияда патентланган. Ушбу ихтиро тиббиёт фанида ва онкологик технологиялар дунёсида туб бурилиш ясаши мумкин. Ихтирочиларнинг маълумот беришича, нанороботда мавжуд бўлган бактерия саратон туфайли жароҳатланган жойга яқинлаштирилади, кейин ҳужайраларга саратон касаллигига қарши дори юборилади.

Саратонни бундай усулда даволаш орқали фавқулодда натижаларга эришиш мумкин. Наноробот ёрдамида бугунги кунда кўкрак бези ва тўғри ичак саратони даволанган, келажакда бошқа аъзоларда пайдо бўлган ўсимталарни даволаш ҳам кўзда тутилган. Жанубий кореялик олимларнинг таъкидлашича, наноробот ёрдамида саратонни даволаш келажакда катта имкониятлар эшигини очади. Кимётерапия ўсимталарнинг ривожланишини тўхтатишга ёрдам берса-да, инсоннинг бошқа аъзолари учун жуда хавфлидир. Бу борада наноробот энг хавфсиз воситадир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1