Олимпиада янги технологиялар билан

HI-TECH 05.10.2017, 15:23
Олимпиада янги технологиялар билан

Риода Олимпиада ҳали ниҳоясига етмай туриб, Токио 2020 йилда ўтказиладиган Олимпиадага тайёргарлик ишларини бошлаб юборди. Чунки Бразилияда ўтказилган Олимпиада вақтида бир қанча муаммоларнинг юзага келиши, тайёргарлик ишларининг олдинроқ бошлаб юборилишига сабаб бўлди. Бразилияда Олимпиада иштирокчилари етиб келган кунданоқ турли ноқулай вазиятлар юзага келган бўлса, Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган қишки спорт ўйинлари пайтида бир қанча қурилиши ниҳоясига етмаган, чала битган, фойдаланишга яроқсиз иморатлар қолиб кетди.

1964 йилда Япония Олимпиада шарафига “Tokaido Shinkansen” номли тез юрар поездини ишлаб чиқарган эди. Ҳозирга келиб, мамлакатда технология ривожланиб кетган. Японияликлар 2020 йилги Олимпиада учун улкан режаларни тузиб қўйди. 2020 йилда Токиода халқаро мусобақанинг асосий марказида “Водородли қишлоқ” бунёд этилади. Унинг номидан иштирокчилар истиқомат қиладиган жой яшил дарахтларга бурканиши, кўплаб экологик тоза бўлган технологиялар барпо этилишини англаш қийин эмас. “Қишлоқ”ни ёнилғи билан таъминлаш, ёнилғи қўйиш водород станциялари қуриш учун Токио ҳукумати ҳозирданоқ 367 миллион доллар маблағ ажратди.

“Спорт мусобақалари тугагач, бу ер экологик тоза туманга айланди. Унинг аҳолиси эса водород билан таъминланади”, дейди Хикарико Оно.

Қишлоқда робот-таксилардан фойдаланилади. Ҳозирда бундай таксилар Канагава префектурасида синовдан ўтказилмоқда. Мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларини турли мамлакат спортчиларининг олган баллари, медаллари рўйхати билан таништиришда голограммадан фойдаланиш кўзда тутилган.

Олимпиада-2020 янги технологиялар эраси учун илк қадам бўлиб қолиши тахмин қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1