Қулоғи оғир одамлар ҳам мусиқа тинглаши мумкин

HI-TECH 05.10.2017, 15:16
Қулоғи оғир одамлар ҳам мусиқа тинглаши мумкин

Қулоғи оғир инсонлар учун қулоқчин яратган Лиро Жино товушлар тебранишдан иборат эканлигини ҳисобга олди. У яратган қулоқчинлар овоз частоталари ўрнига тебранишларни жўнатади, натижада қулоғи оғир одам уни ҳис қилади. “Vibeat” қулоқчинларидан оддий қулоқчинлар ёки билагузук, маржон шодаси каби бўйинга таққан ҳолда фойдаланиш мумкин.

“Vibeat” смартфон каби вибрация асосида ишласа-да, уни бироз бошқача шаклда узатади. Унинг ҳар бир овоз тўлқини учун ўз жавоби бўлади. Фойдаланувчи мусиқий тебранишларнинг тўлиқ спектрини ҳис қилади. Жино бу қурилмани яратишда қулоғи оғир одамлар учун мўлжалланган клубларнинг DJ лари билан ҳамкорлик қилди. Уларни эшитиш қобилияти паст бўлган одамларда синаб кўрди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1