1

IMOнинг афзаллик ва камчиликлари

HI-TECH 04.10.2017, 15:16
IMOнинг афзаллик ва  камчиликлари

Imo – ҳозирда матнли, овозли ва видео хабарлар учун энг кенг тарқалган дастурлардан бири. Аксарият интернет фойдаланувчиларининг фикрича, мазкур бепул мулоқот хизмати оммабоп Скайп дастуридан ҳам қулайроқдир.

Imo`нинг абонентлари базаси бир неча юз миллион фаол фойдаланувчини ташкил этади.

Imo`дан мобиль гаджетлар ва компьютерлар орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Бир фойдаланувчи бир неча гаджетда рўйхатдан ўтиши мумкин. Контактлар эса шахсий кабинетга кирган заҳотиёқ автоматик равишда кўриниб туради.

Қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?

Imo`да рўйхатдан ўтиш жуда осон. Шунчаки, дастурни юклаб олиш ва унинг менюсига кириш керак. Шундан сўнг тизимнинг ўзи янги фойдаланувчини дастурда рўй бераётган ўзгаришлардан бохабар қилиб туради.

Imo`дан фойдаланиш бўйича тавсиялар:

  • Агар сизнинг қурилмангиз Android платформасида ишласа, Google Play`га киринг ва у ердан Imo дастурини топинг. Шундан сўнг “Ўрнатиш” тугмасини босинг ва дастурга қурилма хотирасидаги маълумотлардан фойдаланишини тасдиқланг.
  • Ўз телефон рақамингизни кўрсатинг. Кейинчалик у сизнинг аккаунтингизга уланади ва мулоқотни айнан шу рақамингиз орқали амалга оширасиз.
  • Е-mail манзилингизни кўрсатинг.
  • Махсус тасдиқ кодини олинг.
  • Фойдаланувчи менюсига киринг ва бепул мулоқотга киришинг.

Афзалликлари:

► Матнли хабарлар тез етиб келади ва жўнатилади;

► Мантиқан тўғри ва қулай тарзда ишланган интерфейс, фойдаланувчини мураккаб асосий ва қўшимча менюлар билан қийнамайди, бу эса янги фойдаланувчиларга адашиб қолмаслик имконини беради;

► Одатий овозли ва видео хабарларни биргина қўл ҳаракати ёрдамида амалга ошириш имкони. Бунда аксарият фойдаланувчилар видеоалоқанинг WhatsApp мессенжерига нисбатан анча сифатли эканлигини таъкидламоқда.

► Imo Android ва iOS тизимда ишловчи гаджетларда бирдек қулай. Афсуски, дастурнингWindows учун тўлиқ талқини ҳали яратилмаган.

► Кўп миқдордаги бепул стикерлар таклиф этилади;

► Махсус пакет протоколи жорий қилинганлиги ҳисобига Imo ёрдамида турли форматдаги йирик ҳажмдаги файлларни юбориш имкони мавжуд.

► Контакт-варақдан бир неча фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида бир хил хабар юбориш имкони бор;

► Танишларингизга жўнати­лаётган хабарлар телефон хотирасида эмас, мулоқот хизматининг марказий серверида сақланади. Бу эса турли гаджетлар орқали хизмат туридан фойдаланганда эски хабарларни тезда топиш имконини беради. Шунингдек, мазкур афзаллик ёзишмалар хавфсизлигини ҳам таъминлайди;

► Мулоқот мобайнида зудлик билан фото ва видео тасвир яратиш ва уни шу вақтнинг ўзидаёқ тармоққа жойлаш мумкин;

► Imo интернет-трафикни сезиларли даражада тежайди. Бу эса мегабайт сотиб олувчи фойдаланувчиларга манзур бўлмоқда;

► Унча кучли бўлмаган мобил қурилмаларда ҳам ишлайверади;

► Дастур мутлақо текин эканлиги ва унда бирорта ҳам реклама йўқлигини ҳам эътироф этиш зарур.

Камчиликлари

Дастурнинг барча афзалликларидан танишларингиз ҳам мазкур дастурга уланган тақдирдагина фойдаланиш мумкин. Бирор танишингиз мазкур тизимда рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини билиш жуда оддий. Бунинг учун суҳбатдошингизнинг телефон рақамини териб, қидирув тугмасини боссангиз, бўлди. Шунинг учун мазкур тармоққа қанча танишларингиз уланганини текшириб олиш зарар қилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1