1

МАЪЛУМОТ АЛМАШИШ УЧУН ЯНАДА ТЕЗКОР ДАСТУРЛАР

HI-TECH 04.10.2017, 14:38
МАЪЛУМОТ АЛМАШИШ УЧУН ЯНАДА ТЕЗКОР ДАСТУРЛАР

Бугунги кунда ҳар дақиқада янги-янги дас­турлар ишлаб чиқилмоқда. Масалан, керакли маълумотни дунёнинг исталган нуқтасига электрон почта орқали қисқа муддат ичида юборишингиз мумкин. Агар ўша сиз маълумот юбормоқчи бўлган киши шундоқ олдингизда бўлса-чи? Албатта Bluetooth орқали деб жавоб бермоқчимисиз? Сиз ундан-да тезкор ва ундан-да ишончли дастурлардан фойдаланишни хоҳлайсизми? Бу каби жуда тезкор ва сифатли дас­турлар борми дейсизми? Ҳа, бор. Улар Bluetooth дастуридан 100 марта ва ундан-да тез ишлайди. Шу каби дастурлар билан таништирамиз...

Zapya

■ Маълумотларни узатиш учун мўлжалланган бўлиб, Android, iPhone/iPad, Windows Phone/ компьютерлар ва Mac каби уяли алоқа воситалари ва компьютерлар учун мўлжалланган.

■ Ҳеч қандай интернет созламаларисиз ва WiFiсиз фойдаланасиз.

■ Маълумотларни юбориш учун узатиш мосламаси, яъни USB кабель ишлатмайсиз.

■ Турли хил уяли алоқа воситалари, компьютерлар билан ҳам ўзаро маълумот алмашина олади. Масалан, Android ва iPhone ёки Kompyuter ва Android уяли алоқа воситалари билан ҳеч қандай муаммосиз ишлайди.

■ Маълумотлар узатиш тезлиги Bluetooth дастуридан 200 марта тез ва сифатли.

■ Бу дастур билан маълумотни бир вақтни ўзида яна 6 та уяли алоқа воситаси ва 64 тагача компьютерларга қийинчиликсиз узата олади.

Бепул юклаб олиш учун: http://top-android.org/programs/8437-zapya-pereda4...

Ҳажми янги 3.7.1, версияси 7.5 MB.

AirDroid — Android on Computer

■ Компьютер ва уяли алоқа воситалари ўртасида қўшимча қурилмаларсиз маълумот алмашиш учун мўлжалланган.

■ Android тизимидаги уяли алоқа воситалари, компьютер ва Planshetlar учун мос келади.

■ SMS, қўнғироқлар тарихи, турли дастурларни юбора олади.

■ Android уяли алоқа воситалари орқали компь­ютерларга WhatsApp, WeChat, Line каби дастурларни алмашиш имконияти мавжуд.

Бепул юклаб олиш http://airdroid.ru.uptodown.com/android.

Умумий ҳажми: 16.53 MB.

Xender

■ Маълумотларни телефондан телефонга ёки компьютерга ўтказишингиз мумкин.

■ USB кабеллари шартмас. Xender дас­турининг 3.1.0304 версиясини қуйидаги линкдан http://trashbox.mobi/files30/570283/cn.xender-217.... юклаб олиш мумкин.

■ Xender дастуридан фото, видео, файллар, дас­турларни чек­ловларсиз юбориш мумкин.

■ Бу дастур бир вақтни ўзида 4-х ва ундан кўпроқ фойдаланувчилар билан бир вақтни ўзида боғлана олади.

■ Дастур инглиз, араб, Хитой, немис, ҳинд, индонез, япон, корейс, португал, рус ва испан тилларини ўз ичига олади.

WiFi File Transfer

■ Дастур Android қурилмаларига мўлжалланган

■ WiFi билан узвий боғлиқликда ишлайди. USB кабель шарт эмас.

■Қабул қилинган ёки юборилган маълумотларни пароллаб қўйиш ҳам мумкин.

■ Мусиқа, видео, расм ва турли катталикдаги маълумотларни осонгина жўната олади.

■ Қабул қилинган маълумотларни ўша заҳотиёқ кўриш имконияти мавжуд.

Юклаб олиш: http://wifi-file-transfer.ru.uptodown.com/android/...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1