Асал Шодиеванинг Инстаграмдаги ижтимоий тармоғида ўзига хос дизайндаги либослар тўплами акс этган суратлар пайдо бўлди.
Маълум бўлишича, мазкур либослар актрисанинг ғояси билан яратилган бўлиб, Miel (испан тилидан олинганда Асал) брэнди остида чиқарилади.
Бу ҳақда Асал Шодиеванинг ўзи Darakchi.uz нашрига шундай дейди:
“Бу лойиҳа асосида менинг афсонавий кино ва эстрада юлдузларига бўлган муҳаббатим ётади. Танланган машҳур ретро юлдузларнинг суратларини қобилиятли иллюстраторлар гуруҳи ўзига хос, ноодатий тарзда яратиб беришди. Биз юқори сифатли, табиий матолардан ёшларнинг ёрқин ўзига хослигини акс эттириб турадиган, кайфиятни кўтарадиган ва албатта қулай бўлган кийим-кечак маҳсулотларини яратиш, уларни харидорларга ҳамёнбоп нархларда таклиф этишни мақсад қилиб қўйдик. Матонинг сифати ҳакида гапирадиган бўлсак, уни ишлаб чиқаришда туркиялик мутаххассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Замонавий ёшлар кийиниш услубида қизиқарли, ҳеч кимга ўхшамаган кўринишлар яратишни исташади. Биз эса бу борада уларга кўмакчи бўлишни истадик.”
ҲАММАСИ МАНА ШУНДАЙ БОШЛАНГАН:
20.11.2019, 14:21
“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...05.11.2019, 00:13
“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...24.07.2018, 10:27
Интернет тармоқларида ўзбек кино юлдузларининг янги қиёфалари пайдо бўлди... Аввал ҳеч ҳам бундай тарихий образда намоён бўлмаган машҳурларнинг суратларини сизларга ҳам “илиндик”... Маълумот ўрнида: Ушбу...10.07.2018, 17:08
Мафтункор ва жозибали ўзбек актрисаси Асал Шодиева янги фотосессия тақдим этди... Ўзбекона стилдаги бу жамламада Асални умуман ўзгача қиёфада кўриш мумкин. Маълумотларга қараганда, янги фотосессия...