1

«МОЛ-МУЛКНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ГУНОҲ ЭМАСМИ?»

ҲИДОЯТ САРИ 07.09.2017, 09:48
«МОЛ-МУЛКНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ГУНОҲ ЭМАСМИ?»

— Ҳозирги пайтда ижарага бериш орқали тирикчилик қилиш ҳолатлари кўпайиб кетди. Шариатда ижара тўғрисида қандай ҳукмлар бор?


Саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ жавоб берди.

— Ижара — луғатда ужра (ҳақ, мўзд) сўзининг исми (от сўз туркумидаги шакли) бўлиб, яхши амалга лойиқ бўлган мўзд — ҳақ деган маънони англатади. Шариатда ижара маълум манфаатнинг савдоси сифатида белгиланган бўлиб, ўз жинси ва туридан бўлмаган нарсаларни ўзаро алмаштириш баробарига савдо қилмоқдир. Яъни, масалан, ҳовлини ижарага бериш баробарига ижарачидан ҳовли ижарага олиш тўғри эмас, чунки иккаласи бир хил жинсдан эканлиги сабабли бу савдо рибо (фоиз) олиш ҳукмига ўтади. Агар бирор ҳовли бир ойга ижарага олинса, гарчи у ҳовлида ўтирмаса ҳам, бир ой ўтгандан кейин тайин қилинган ҳақини бериши лозим. Ижара савдосида ижарага қўювчи пулни олдиндан олиш ҳуқуқига эга. Агар ижара вақтида нархлар ошиб кетса, ижарага қўювчининг қайтадан савдолашишга ҳаққи бўлади. Ҳовлини ва ерни ижарага берган киши ижарага олган одамдан ҳар кун учун тегишли ижара ҳақи сўраб олмоғи мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1